Энергия ресурслари тарифлари оптималлаштирилади, энг кам иш ҳақи миқдори оширилади

июл 05 / 2019

Ўзбекистонда энергия ресурслари тарифлари оптималлаштирилади ҳамда тариф ислоҳотлари халққа енгил бўлиши учун энг кам иш ҳақи миқдори ҳам оширилади. Шавкат Мирзиёев раислигида 5 июль куни биринчи ярим йилликда давлат бюджетига тушумлар натижадорлигини таҳлил қилиш ва янги вазифаларни белгилаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бу ҳақда маълум бўлди.

Таъкидланишича, охирги икки йилда аҳоли, ижтимоий ва ишлаб чиқариш объектларини узлуксиз электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Ушбу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш мақсадида тегишли тармоқларни модернизация қилиш, энергия тежамкор технологияларни қўллаш ва харажатларни оптималлаштириш талаб этилмоқда. Буларсиз тармоқларнинг молиявий аҳволини яхшилаш ва соҳага фаол инвестицияларни жалб қилиш имконсиз.  
 
Мутахассислар ва халқ вакиллари фикрларини инобатга олиб, аҳоли учун энергия ресурслари тарифларни кескин оширмасдан, инфляция даражасига яқин миқдорда ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. 
 
Йиғилишда жойларда янги солиқ ислоҳотларини тизимли жорий этиш, солиқ тушумларини кўпайтириш ва ундириш борасида айрим камчиликлар учраётгани қайд этилди.
 
Давлат раҳбари мутасаддиларга қўшилган қиймат солиғини бир йўла ҳисобга олиш ва уни солиқ тўловчига қайтариш механизмини жорий этиш бўйича топшириқ берди. 
 
Хабар вa янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *