Энергия тежовчи ускуналар харид қилганларга компенсация тақдим этилади

авг 23 / 2019

alt

Президентнинг энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга оид қарори қабул қилинди.
 
 Қарорга кўра:
- хусусий хонадонларда қуёш фотоэлектрик станциялари (ўртача 2 кВт) ва қуёш сув иситгичлари (ўртача 200 литр) ўрнатилади;
- ностандарт газ-горелкали қурилмалари энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларга алмаштирилади.
 
 2020 йил 1 январдан:
- жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситгичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ:
- қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;
- қуёш сув иситгичлар учун – 1,5 миллион сўмдан;
- газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этилади.
 
Қарор билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни республика ҳудудига олиб кириш тақиқланади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *