Фото: Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги янги уйларни бориб кўрди

мая 10 / 2019

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Боғистон кўчасида қурилган уйларни бориб кўрди. 
 
 
Лойиҳага кўра, 9 қаватли 24 та уй бунёд этилади. Ҳозирда 10 та уйда қурилиш якунланиб, ички ва ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
 
 
Уйлар инновацион усуллар асосида қурилган бўлиб, деворлари қўшимча материаллар билан қопланган. Бу иссиқликни сақлаш, энергияни тежаш имконини беради.  Иситиш ва совитиш тизими ҳар бир хонадонда мустақил бошқарилади. 
 
 
Президент бу уйларнинг сифати, энергияни тежаши халқимизга маъқуллиги, шу тажриба асосида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам турар жойларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
 
 
 
 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *