Ўзбекистон делегацияси Эронга ташриф бюрди

окт 30 / 2018

– Делегация Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари билан танишди

– Эрон темир йўллари ташкилоти раҳбариятлари билан ҳам учрашув ва музокаралар ўтказди

alt

Президентнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 21-24 октябрь кунлари амалий ташриф билан Эрон Ислом Республикасида бўлди. Бу ҳақда ТИФ матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф чоғида делегация Афғонистон билан чегарадош ҳудудларда амалга оширилаётган транспорт-коммуникация лойиҳалари, аввало «Хаф – Ҳирот» янги темир йўл тармоғи инфраструктураси ҳамда Чоҳбаҳор денгизи порти имкониятлари билан танишди.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ва Эрон темир йўллари ташкилоти раҳбариятлари билан ҳам учрашув ва музокаралар ўтказди.

Ташриф давомида афғон муаммоси ечимига кўмаклашиш, Афғонистонда тинчлик музокараларини бошлаш йўллари ҳамда ушбу мамлакатда инфраструктура лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *