Ўзбекистон Конституциявий ва Олий суди судьялари сайланди

окт 05 / 2017

alt

Олий Мажлис Сенатининг 2017 йил 4 октябрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Судининг судьяси этиб Сайёра Режипбаевна Кошаева сайланди.

Шунингдек, Сенат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, Акром Жўрақулович Утаев муддатсиз даврга, Вохид Маматалиевич Назаров муддатсиз даврга, Гулнора Анваровна Мирзаева беш йил муддатга, Ибрагим Исакович Таджиев ўн йил муддатга, Лукмон Мухтарович Кадиров муддатсиз даврга, Нишанмурод Мухтарович Мирзаалимов ўн йил муддатга, Умидахон Адхамовна Имомова ўн йил муддатга, Учқун Холбоевич Рўзиев ўн йил муддатга, Хамра Жахангирович Бердикличев ўн йил муддатга, Хуршид Искандарович Қосимов 10 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайланди.

Мазкур қарорлар қабул  қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

ЎзА

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *