Ўзбекистон тарихида илк бор Сенат раислигига аёл киши сайланди

июн 21 / 2019

alt

Сенат ялпи мажлисида шу кунга қадар Сенатга раислик қилган Ниғматилла Йўлдошевнинг Ўзбекистон Бош прокурори лавозимига тайинланиши муносабати билан унинг Сенатдаги ваколати тугатилди.
 
Конституцияга мувофиқ Президент тақдимномасига асосан Сенат раиси лавозимига Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Танзилла Камаловна Норбоеванинг номзоди илгари сурилди. Сенаторларнинг кўпчилик овози билан Танзилла Норбоева Сенатнинг янги раиси этиб сайланди.
 
Танзила Норбоева Президентнинг 20 июндаги Фармонига асосан Олий Мажлис Сенати аъзолигига қабул қилинган эди.
 
Танзила Норбоева бунгача Вазирлар Маҳкамасида ишлаган, 2010-2016 йилларда Ўзбекистон Касаба-уюшмалари федерацияси раиси лавозимидан фаолият юритган, 2016 йилнинг декабридан буён Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётганди. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *