Ўзбекистон Украинанинг Қрим бўйича резолюциясига қарши овоз берди

дек 18 / 2018

Штаб-квартира Организации Объединенных Наций в Нью-Йорке. 25 сентября 2018

БМТ Бош ассамблеяси Украинанинг Қрим ва Севастополь ҳарбийлашуви бўйича резолюцияни қабул қилди, деб хабар қилади РИА Новости. Унга кўра, Россия армиясининг Қримдаги иштироки «Украина миллий суверенитети, сиёсий мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги»га зид келади. Азов ва Қора денгизларда Россия ҳарбий иштирокининг «ортиб бораётгани» ҳамда Азов денгизида хорижий кемалар ўтишига чекловлар ўрнатилгани қораланган. 

19 та давлат резолюцияга қарши овоз берган — Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Боливия, Бурунди, Камбожа, Куба, Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР), Эрон, Лаос, Мьянма, Никарагуа, Россия Федерацияси, Сербия, Жанубий Судан, Судан, Сурия, Венесуэла ва Зимбабве.

66 мамлакат резолюцияни қўллаб-қувватлаган, 72 таси бетараф қолган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *