Ўзбекистон жаҳонга машҳур "бренд"лар ҳамкорлигида электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқармоқчи

мая 22 / 2019

Шавкат Мирзиёев 22 май куни электротехника саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Унда экспорт-импорт конъюнктурасини ўрганиш асосида электротехника саноатини ривожлантириш, янги маҳсулотларни ўзлаштириш ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
 
Йиғилишда мутасаддиларга белгилаб берилган вазифалар:
 
— “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига 2022 йилгача ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга ошириш ҳисобига импортни оптималлаштириш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш;
 
— маҳсулотлар экспортида транспорт харажатларини камайтириш; 
 
— импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар кўламини кенгайтириш, уларнинг таннархини камайтириш;
 
— музлатгич ва иситиш ускуналари, компьютер технологиялари, мобил алоқа воситалари, қуёш панеллари ва бошқа юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш орқали корхоналарнинг ички бозордаги ўрнини янада мустаҳкамлаш; 
 
— Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, “Ўзэлтехсаноат” уюшмасига янги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш;
 
— жаҳонга машҳур “бренд”лар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида сертификатлаш тизимини йўлга қўйиш;
 
— “Навоий” ва “Жиззах” эркин иқтисодий зоналарида янги лойиҳаларни жойлаштириш, “Термиз” эркин савдо зонасини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди. Тармоқни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида замонавий инфратузилмага эга электротехника технопарклари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. 
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *