Ўзбекистонда мактаблар 2019 йилнинг 1 январигача мактаб автобуслари билан таъминланади

ноя 05 / 2018

– Бу ҳақда Президент халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда айтиб ўтди

alt

2019 йилнинг 1 январигача Ўзбекистондаги мактаблар мактаб автобуслари билан таъминланади, деб ёзмоқда “Халқ сўзи” нашри.

Бу ҳақда 2 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда айтиб ўтди.

Президентимиз белгиланган мактаблардаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш, марказлашган инвестиция маблағлари ҳисобидан уларни жиҳозлаш кераклигини таъкидлади.

Ҳудудлар талабидан келиб чиқиб, лицей ва коллежларнинг бўшаган биносини жорий йил охирига қадар Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказиш, 2019 йил 1 январгача жойлардаги мактаб филиалларини асосий мактабга айлантириш, мактаб автобуслари билан тизимли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *