Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари ташкил этилади

ноя 16 / 2018

alt

«Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз» — Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида бўлиб ўтаётган учрашувда бу ҳақда маълум қилди.

Давлат раҳбари бу ишни Қорақалпоғистондан, Нукус шаҳридан бошлашни таклиф қилди. Таклифни барча катта хурсандчилик билан қўллаб-қувватлагач, Президент соҳа мутасаддиларига бу бўйича топшириқлар берди.

Келгуси йили Қорақапоғистонда 2 минг 400 ўринли 7 та мактаб қурилиши, мактабгача таълим ва соғликни сақлаш тизимларидаги ишлар изчил давом эттирилиши қайд этилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши аъзолари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари иштирок этмоқда. Видеоселектор орқали уни шаҳар ва туманларда кенг жамоатчилик вакиллари кузатиб бормоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *