Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

апр 30 / 2019

alt

Ўзбекистон халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Фармон билан Ўзбекистон Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга мувофиқ, Ўзбекистоннинг 2030 йилга келиб PISA – Ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастурида биринчи 30 та илғор мамлакат қаторига киришига эришиш белгиланган.

Таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойиллари босқичма-босқич татбиқ этилади.

Шунингдек, Фармон билан Концепцияни 2019 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харита”си тасдиқланди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *