«Кеча Суриядан келган 15 яшар қиз она бўлган» — Президент ватанга қайтарилган ўзбекистонликлар ҳақида гапирди

июн 03 / 2019

alt

Айни вақтда давлат раҳбари Тошкент вилояти ҳокимлигида видеоселектор йиғилиш ўтказаётганидан хабарингиз бор. Танқидий руҳда ўтаётган ушбу йиғилишда Президент яқинда Суриядан қайтарилган ўзбекистонликлар ҳақида гапирди.

– Уят бўлса ҳам айтиш керак, 156 нафар Сурияга кетганлар нима учун кетган? Кимни излаб кетган? Тан олиш керак, биз уларга шароит яратиб бермаганимиз учун кетган!..
– Мен конституцияга кўра, уларга чора кўришим керак аслида. Лекин, мен ундай қилмайман. Чунки, улар ўзбек, бизнинг Ватандошларимиз!..
– Уларни Ватанга олиб келиш азоб бўлди. Жуда оғир бўлди. Биз ҳаммамиз бу ҳолатни чуқур ўйлашимиз керак...
 
Шавкат Мирзиёев маърузаси чоғида Суриядан келганлар орасида 15 ёшли, она бўлган қиз ҳақида ҳам тўхталиб ўтган:
– Қани унинг отаси? Қизнинг ота-онаси қаерда?
Бирорта нуроний йўқ! Аччиқ-аччиқ гап айтинглар. Уларни Ватанга обкелишнинг ўзи бўлгани йўқ.
Фақат қарсак, қарсак, ура-ура...
Эслатиб ўтамиз, 30 май куни 156 нафар ўзбекистон аёллар ва болалар махсус рейс билан Суриядан Ўзбекистонга олиб келинди
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *