Президент барпо этилган Ангрен темир йўл вокзалини кўздан кечирди

июн 01 / 2019

Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига ташриф буюрди.  
 
Давлат раҳбарининг аввалги ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар асосида Ангренда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Ангрен темир йўл вокзали барпо этилди.
 
Вокзалда бир вақтнинг ўзида 100 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Кутиш зали, она ва бола хонаси, тиббий пункт, овқатланиш ва савдо шахобчаларида барча шароит яратилган. 
 
Президент вокзалда йўловчи ва хизматчилар учун яратилган қулайликларни кўздан кечирди. 
 
alt
 
 
Шу ерда Тошкент вилоятида туризм, энергетика, кимё, металлургия соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
 
Президент «Чорвоқ» эркин туристик зонасида халқаро дам олиш масканлари, Белдирсой, Чимён ва Нанай ҳудудларида Франция компаниялари консорциуми иштирокида тоғ-чанғи курорти барпо этиш лойиҳаларига алоҳида аҳамият қаратди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *