Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади

июн 02 / 2016

alt

Қарорда республика комиссияси бир ҳафта муддатда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқиши белгиланди.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, “Тасвирий ойина”, Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари, Бадиий академия ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда “Истиқлол фарзандлари” ва “Келажак бизники, марра бизники!” деб номланган ёшлар фестивалларини, “Ўзбекистон – умумий уйимиз” республика дўстлик ва маданият фестивалини, “Миллий ғоя – бизнинг ғоя” илмий-амалий анжуманини, шунингдек, юртимиз мустақиллигини тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика танловининг якуний босқичини ҳамда “Энг улуғ, энг азиз”, “Ватан учун яшайлик!”, “Ранглар жилосида – она диёр мадҳи”, “Сени куйлаймиз, замондош!”, “Истиқлол солномаси”, “Бу – менинг Ватаним” каби анъанавий кўрик-танловларини юқори даражада ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Ўтказиладиган байрам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маҳаллий бюджетлар ҳамда хайрия маблағлари ҳисобидан; Тошкент шаҳрида республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.

Фото: uza.uz

  • Мехмон
    15 июн 2016, 19:20

    Юртбошимиз сог саломат булсинлар аллох ул зотни асрасин узбеклар бахтига

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *