Президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

авг 15 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев раислигида 15 август куни Хавфсизлик кенгашининг мамлакатимиз ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг асосий натижалари ва истиқболдаги устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
 
Йиғилишда мамлакатимизнинг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда эришилган амалий натижалар, глобал тенденциялар, шунингдек, жаҳон ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хатарлар кўриб чиқилди. Кейинги йилларга мўлжалланган ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий вазифалари белгилаб олинди.
 
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан, жумладан, парламент томонидан қатъий назоратни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
 
Ўзбекистоннинг БМТ, ШҲТ, МДҲ, ИҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тузилмалар доирасида мамлакатимиз ташаббусларини илгари суришга доир вазифалар белгиланди.
 
Йиғилишда шу давргача амалга оширилган ишлар танқидий баҳоланди ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига ҳамкор давлатлар билан ўзаро манфаатли мулоқотни йўлга қўйишни давом эттириш, шунингдек, икки ва кўп томонлама алоқалар доирасида миллий манфаатларни таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *