Президент Мўйноқ туманига борди

авг 20 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида 20 август куни Қорақалпоғистон Республикасига борди.
 
2 кунлик сафар давомида Мўйноқ, Қонликўл, Қораўзак, Тахиатош каби туманлар ва Нукус шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, саноат корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолияти билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиб, янги лойиҳаларни белгилаш режалаштирилган. 
 
Президент ташрифини Мўйноқ туманига келиб, Амударё дельтасида кичик сув ҳавзаларини барпо этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишишдан бошлади. 2019-2022 йилларга мўлжалланган ушбу лойиҳа сув ҳавзаларини самарали бошқариш орқали ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга қаратилган. 
 
Давлат раҳбари ҳудудда чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш орқали иш ўринлари, аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *