Президент Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

июл 19 / 2019

Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
 
Учрашувда Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
 
Банк-молия сектори ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, таълим, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *