Президентликка собиқ номзод Сарвар Отамуродов партия раҳбарлигидан кетди ва куннинг бошқа тайинловлари

мая 22 / 2019

Похожее изображение

 Сарвар Отамуродов “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши раиси лавозимини тарк этди. У “Ўзагросуғурта” акционерлик жамияти раҳбари этиб тайинланган. 
 
У Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси бўлиш билан биргаликда, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари ҳисобланарди.
 
Сарвар Отамуродов 1995-2006 йилларда Молия вазирлиги валюта-иқтисод Бош бошқармасида бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари ва Бош бошқарма бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2006-2010 йилларда Ўзбекистон суғурта компанияларида фаолият олиб борган.
 
Маълумот учун, Сарвар Отамуродов  2016 йилнинг декабрида Ўзбекистон президентлиги учун сайловда “Миллий тикланиш” партиясидан номзод сифатида иштирок этганди.
 
Республика бош маънавиятчиси «ÐœÐ¸Ð»Ð»Ð¸Ð¹ тикланиш» партиясига раҳбар бўлди
 
Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Алишер Қодиров «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси этиб сайланган. 
 
alt
 
Тимур Ишметов Ўзбекистон молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. 2017 йилнинг июнь ойидан буён Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари эди.
 
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 2017 йил апрелигача турли лавозимларда фаолият кўрсатди. Жумладан, турли вақтларда Марказий банкнинг Монетар операциялар департаменти, Халқаро резервларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозоридаги операциялар ва Валюта бошқаруви ва назорати департаментига раҳбарлик қилган.
 
alt
 
Тимур Ишметовнинг ўрнига Илҳом Норқулов Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
 
У 2018 йилнинг апрель ойидан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 2013-2018 йилларда Марказий банкнинг Монетар сиёсат департаментига раҳбарлик қилган.
 
alt
 
Фарҳод Абдуллаев Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У 2011-2018 йилларда «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхонасига раҳбарлик қилган.
 
2017 йилдан Тошкент вилояти Ангрен туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Рустам Аширматов Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланган.
 
Учтепа тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига Сайфулло Аҳмедов номзоди тасдиқланган. 
 
Шунингдек, 2018 йилдан Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган Жобир Азимов Учтепа тумани прокурори бўлди.
 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *