Путин ва Назарбоев Шавкат Мирзиёевни табриклади

июл 24 / 2019

Похожее изображение

Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
 
Суҳбат аввалида Владимир Путин давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этиб, фаровонлик ва муваффақият тилади.
 
Давлатлар раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида юксак даражага эришилганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли икки томонлама алоқалар аниқ мазмун билан бойигани таъкидланди. 
 
Шу куни Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан ҳам телефон орқали мулоқотда бўлди.
 
Суҳбат аввалида Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, Ўзбекистон Президентининг қардош мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришишдаги шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди.
 
Президент Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, табрик ва эзгу тилаклар, шунингдек, кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг ривожланиши ва мустаҳкамланишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун Нурсултон Назарбоевга миннатдорлик билдирди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *