Сарвар Отамуродов ва Ҳотамжон Кетмонов Қонунчилик палатасидаги лавозимларидан озод этилди

июн 13 / 2019

Сарвар Отамуродов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ва Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан бу кўриб чиқилди. 
 
Шунингдек, Ҳотамжон Кетмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ва Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.
 
Алишер Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб сайланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Сарвар Отамуродов «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раислигидан ҳамда Ҳотамжон Кетмонов Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раислигидан кетганди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *