Сеулдаги ёнғинда жароҳатланган иккинчи ўзбекистонлик талаба ҳам вафот этди

мая 20 / 2019

š°‘€‘‚¸½º¸ ¿¾ ·°¿‘€¾‘‘ƒ ‘‚°‘ˆ’›¸ ¸‘ˆ»°‘€ ²°·¸‘€»¸³¸

9 май куни Сеул шаҳридаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида ўзбекистонлик талаба Фаррух Мўминов вафот этгани, яна бир талаба Мутал Юлдашев оғир куйиш жароҳати билан касалхонага етказилгани хабар қилинганди.
 
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматидан маълум қилинишича, Мутал Юлдашев 19 май куни “Ҳанил” касалхонасида вафот этган.
 
Ҳозирги пайтда марҳумнинг жасадини отаси ва акаси ҳамроҳлигида Сеул шаҳридан Тошкентга жўнатишда ёрдам кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
 
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Мутал Юлдашевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади ва Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +82-2-574-65-54, +82-2-577-36-60.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг