Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди

мая 16 / 2019

Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Шавкат Мирзиёев 15 майда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.
 
Суҳбат чоғида ҳар икки давлат раҳбарлари кириб келган муборак ва қутлуғ Рамазони шариф муносабати билан бир-бирларига ўзларининг қизғин табрикларини чин дилдан изҳор этиб, энг эзгу ва самимий тилакларини билдирди.
 
Президентлар анъанавий дўстлик, қардошлик ҳамда стратегик шерикликка асосланган ҳамкорлик алоқалари барча соҳаларда, жумладан савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда тобора жадаллашиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.
 
Томонлар Олий даражадаги ўзбек-турк стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек, бўлажак олий даражадаги учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *