Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

июн 28 / 2019
Картинки по запросу мирзиёев гурбангули
 
28 июнь куни Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Шавкат Мирзиёев суҳбат аввалида Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақият тилади. 
 
Президентлар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалаларни кўриб чиқишди. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, транспорт, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиши соҳаларидаги кооперацияни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
 
Ҳукуматлараро қўшма комиссия ишини фаоллаштириш, шунингдек, чегарадош ҳудудлар ўртасидаги самарали ишбилармонлик ва маданий-гуманитар ҳамкорликни давом эттириш лозимлиги айтиб ўтилди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *