Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

ноя 19 / 2018

Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқот давомида давлат раҳбарлари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасидаги ҳамкорлик истиқболларини, шунингдек, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилди.

Долзарб минтақавий ва халқаро масалалар, жумладан, 2019 йилда мамлакатимизда ўтказиладиган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашувига тайёргарлик ишлари хусусида фикр алмашилди.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари кенг кўламли ҳамкорликни бундан буён ҳам фаол ривожлантириш, қардош Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари манфаатини, минтақада барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш йўлида кўп асрлик дўстлик, яхши қўшнилик ва икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиши қатъий эканини таъкидладилар.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *