Шавкат Мирзиёев пахта теримига бюджет ташкилотлари ходимлари олиб чиқилмаслигини эслатди

авг 13 / 2019

alt

«Бу йил пахта теримига мактаб, институт — умуман, бирорта бюджет ташкилотлари олиб чиқилмайди, эсларингдан чиқмасин», — Шавкат Мирзиёев 12 август куни иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бу ҳақда яна бир бор таъкидлаган.
 
Селекторда Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бу йил пахта яхши бўлаётгани, уни етиштириш учун барча шароитлар яратилаётганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бу йил пахтада сувдан ҳам, ўғитдан ҳам муаммо бўлмади. Зараркунандалардан тозалаш учун ҳам 14 миллиард сўм олди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *