Шавкат Мирзиёев Сенат раиси лавозимига Танзила Норбоева номзодини тақдим этди

июн 21 / 2019

alt

Бугун, 21 июнь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси очилди. Унда кун тартибидан жой олган ташкилий масалалар кўриб чиқилмоқда.

Давлат раҳбари сенат раиси лавозимига Танзила Норбоева номзодини тақдим этди. Б ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали хабар қилади.

Сенат мажлиси давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан сенат раиси лавозимида ишлаб келаётган Ниғматилла Йўлдошев Бош прокурор этиб тайинланди

Куни кеча Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна Норбоева лавозимини тарк этгани хабар қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига бош вазир томонидан киритилган номзод - Боситхонова Элмира Иркиновнани тасдиқлади. Танзила Норбоева 2016 йилнинг 14 декабрида Элмира Боситхонова ўрнига Бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида иш бошлаганди. У 2018 йил декабрида ушбу лавозимга яқин беш йил учун қайта сайланганди.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *