Шавкат Мирзиёев Tashkent City қурилишини кўздан кечирди

ноя 20 / 2018

Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Tashkent City халқаро бизнес маркази қурилишини яна бир бор кўздан кечирди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
 
Президент беш юлдузли меҳмонхонада қуриладиган хоналар, заллар намуналари билан танишди. Хоналарнинг ҳар бир деталига эътибор қаратиб, уларнинг дизайни ва қулайликлари бўйича кўрсатмалар берди. Хоналар ёруғ ва баҳаво бўлиши, уларни безашда одамларнинг кайфиятини кўтарадиган, очиқ ранглардан фойдаланиш кераклигини таъкидлади.
 
Меҳмонхонага туташ тарзда яна бир йирик иншоот – конгресс-холл қурилмоқда. Унда олий даражадаги учрашувлар, халқаро анжуманлар ўтказиш учун барча шароит яратилади. Энг сўнгги техника ва технологиялар билан жиҳозланади.
 
Шавкат Мирзиёев конгресс-холлни халқаро стандартлар асосида қуриш, йирик делегацияларни қабул қилиш учун зарур қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берди.
 
 
Президент Gardens Residence турар жой комплексини ҳам бориб кўрди. Намуна сифатида қурилган 2 ва 4 хонали уйларни кўздан кечирди. Саккиз гектар майдонни эгаллайдиган ушбу комплекс тўққизта кўп хонадонли уйдан иборат бўлади. Уларни лойиҳалашда барча жиҳатлар инобатга олинган. Болалар, ота-оналар, меҳмонлар учун алоҳида қулайликлар кўзда тутилган. Мазкур турар жойлар харидорларга узоқ муддатли имтиёзли кредитлар асосида тақдим этилади. 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *