Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик фаоллар билан мулоқот қилди

авг 20 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманидаги маданият марказида қорақалпоғистонлик фаоллар билан мулоқот қилди.
 
Давлат раҳбари йиғилганларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, қорақалпоқ элига самимий ҳурмат-эҳтиромини билдирди.
 
- Сизлар билан биргаликда катта ҳаракат бошладик. Ҳар бир ҳудуднинг дардини билайлик, ҳар бир инсоннинг ичига кирайлик, эртанги кунга ишончини уйғотайлик деб чуқур ислоҳотларни амалга оширяпмиз. Одамлар эртага эмас, олис келажакда эмас, бугун яхши яшаши керак, - деди Президент.
 
Учрашувда Нукус шаҳри ва барча туманлардан келган вакиллар Мўйноқдаги ўзгаришларга ҳавас қилганини таъкидлаб, ўз жойларидаги камчилик ва муҳим масалаларни айтди. Уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
 
alt
 
- Катта иморатлар, замонавий техникалар билан мақтаниш керак эмас. Ақлли, билимли, фидойи фарзандларни тарбияласак ва улар Ватанга хизмат қилса, энг катта бойлик, бахт мана шу, - деди давлат раҳбари.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *