Шавкат Мирзиёев ва Эрдоған Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирини қутлади

июн 04 / 2019

Картинки по запросу мирзиёев эрдўғон

Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Президентлар қутлуғ Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини ва қардош халқларимизни қизғин муборакбод этиб, эзгу тилакларини изҳор қилишди.
 
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасида дўстлик, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик руҳидаги алоқалар барча соҳаларда, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик йўналишларида жадал ривожланиб бораётганини алоҳида эътироф этдилар.
 
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркия президентлари раислигида Олий даражадаги ўзбек-турк стратегик ҳамкорлик кенгаши илк йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилди.
 
Шу мақсадда томонлар яқин истиқболда ташқи ишлар вазирлари бошчилигидаги гуруҳлар учрашуви ҳамда Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказишга келишиб олинди.
 
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик бошқа долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *