Сурхондарёда бир қанча мансабдорлар ўзгарди

ноя 09 / 2018

– 8 ноябрь куни Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов, Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирокида йиғилиш бўлди

– Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари ва вилоят прокурори эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди

alt

Кеча, 8 ноябрь куни Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Бош вазир Абдулла Арипов, Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов, шунингдек, вазирлик ва идоралар, компания ва уюшмалар вакиллари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Абдумуталович Ахунов, шунингдек, вилоят прокурори Ўктам Абдуллаевич Саидов бошқа ишга ўтказилишлари муносабати билан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Шу кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Раҳматулла Бобохонович Гаппаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Денов тумани ҳокими Улуғбек Бердиқобилович Қосимов Сурхондарё вилояти прокурори этиб тайинланганлиги маълум қилинди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *