ТИВда Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси делегацияси қабул қилинди

июн 07 / 2016

alt

Делегацияга Ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Сун Тао бошчилик қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилади. Мулоқот давомида икки давлат алоқаларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Икки томонлама шаклдаги ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги бўлажак олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой учрашувлари икки давлат муносабатларида алоҳида ўрин эгаллаши таъкидланди.
Музокараларда Хитой элчиси Сун Лижие иштирок этди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *