Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди

июл 16 / 2019

alt

Бош прокурорнинг буйруғига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Валиев Баҳриддин Баҳодирович Тошкент шаҳар прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилади.
 
Валиев тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурори бўлиб ишлаган.
 
Бунгача шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган Шерзод Облоқулов 15 июлб куни ишдан бўшатилган.
 
Шунингдек, Мирзо Улуғбек тумани прокурори Темур Нормуҳамедов лавозимидан четлатилган, унинг ўрнига Равшан Ҳакимов прокурор этиб тайинланган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *