Тошкентда Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси очилди
Тошкентда Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси очилди. Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган ушбу кўргазма билан танишди.
Бу ерда Тожикистоннинг юздан ортиқ корхоналари маҳсулотлари намойиш этилмоқда, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.
Президентимизга мазкур корхоналар ҳақида сўзлаб берилди. Давлатимиз раҳбари маҳсулотларнинг сифати билан қизиқди, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашди.
Ташқи савдо ва иқтисодиёт маҳкамаларига экспорт-импорт алоқаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Саноат корхоналари ўртасида кооперацияни ривожлантириш, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.
UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook, Twitter, Telegram'да ҳам кузатиб боринг
- Шархлар
- Фикрингизни қолдиринг