Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар иттифоқи раҳбарлигидан кетиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

мая 27 / 2019

Турли интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда Президент маслаҳатчиси Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар иттифоқи раҳбарлигидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Хабарларга кўра, у Ўзбекистон Миллий университетига ректор этиб тайинланиши мумкин. 
 
Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров UZ24'га маълум қилишича, Қаҳрамон Қуронбоев ҳозирда ташкилот раҳбари сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг лавозимдан кетиши тўғрисидаги хабарлар  мутлақо асоссиз.
 
Эслатиб ўтамиз, Қаҳрамон Қуронбоев 2017 йилнинг 30 июнидан буён Ёшлар иттифоқи (собиқ «Камолот» ёшлар ҳаракати) раҳбари лавозимда ишлаб келмоқда.
 
У 2001-2006 йилларда "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, 2009-2012 йилларда Ўзбекистон Миллий университети маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори, 2012-2013 йилларда Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси проректори, 2013-2016 йилларда Вазирлар Маҳкамасида ёшлар сиёсати масалалари комплекси сектор мудири, 2016 йилдан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *