Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

сен 17 / 2017

alt

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев бугун, 17 сентябрь куни Туркманистонга жўнаб кетди, деб хабар беради ЎзА. Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди. 

Аввал хабар қилинганидек, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 16-17 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 16 сентябрь куни бўлиб ўтди. 

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Президентлар пойтахтимиздаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилдилар. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйдилар. «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Қозоғистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Музокаралар якунлари бўйича турли соҳаларига доир 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *