Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев истеъфога чиқди (видео)

мар 20 / 2019

alt

"Мен ўзимнинг Президент сифатидаги ваколатимни бекор қилиш бўйича бир қарорга келдим", дея қайд этган Нурсултон Назарбоев телеканал орқали Қозоғистон халқига қилган мурожаатида.

Амалдаги қонунчиликка кўра, мамлакатда президентлик сайловлари ўтгунга қадар давлат раҳбари вазифасини Сенат Раиси Касим-Жомарт Токаев бажаради.

Маълумот ўрнида, Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг биринчи Президенти сифатида мамлакатни 1990 йилдан буён бошқариб келади. 2015 йилги сайловларда у 5-бор давлат раҳбари лавозимига сайланганди.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *