Янгийўл, Когон ва Чортоқ шаҳарларини комплекс ривожлантириш лойиҳаси учун ХТТБ 100 млн доллар тақдим этди

июл 31 / 2019
Картинки по запросу Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки
 
Президентнинг қарори билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси амалга оширилади. Бунинг учун Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) Ўзбекистонга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағларини тақдим этди. 
 
Лойиҳа доирасидаги тажриба-синов шаҳарлари сифатида Янгийўл (Тошкент вилояти), Когон (Бухоро вилояти) ва Чортоқ (Наманган вилояти) белгиланган.
 
Қарорга мувофиқ: 
– Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши, шунингдек, ХТТБ қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
– лойиҳани амалга оширишни умумий мувофиқлаштириш Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги томонидан амалга оширилади.
 
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
– Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрлари ;
– Лойиҳани амалга ошириш учун жалб этилган ХТТБнинг қарз маблағлари бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз графиги;
– 2019-2021 йилларда мазкур лойиҳани амалга оширишга доир “Йўл харитаси” .
 
Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш бўйича ишчи комиссия тузилиб, у лойиҳани самарали амалга ошириш, “Йўл харитаси”да кўзда тутилган чора-тадбирларни жадал ишлаб чиқиш ва объектларни тезкорлик билан ишга туширишни таъминлайди. 
 
Ҳар чоракда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига лойиҳанинг амалга оширилиши тўғрисида ахборот киритилади.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *