Жорий йилнинг биринчи чорагида давлат органларининг 614 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди

апр 23 / 2016

alt

Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, ҳисобот даврида қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш йўналишида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, 29 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан 10 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳукуматга киритилди. 1222 та қонун ҳужжати лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. 61 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат рўйхатига олинди.

Ўрганишларда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича вазирлик ва идораларга 1784 та тақдимномалар киритилиб, давлат органларининг 614 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *