«01 571 SAV» авторақами онлайн аукционда сотилгани ҳақидаги хабар ёлғон бўлиб чиқди

янв 28 / 2019

alt

25 январда ижтимой тармоқлар ва интернет нашрларида «01 571 SAV» авторақами 220,4 млн сўмга онлайн аукцион орқали сотиб олинганлиги тўғрисида хабар тарқалганди.
 
 
"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизматидан маълум қилинишича, «01 571 SAV» авторақами оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, III, IIIA типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг (РЎДРБ) рўйхатига киритилмаганлиги сабабли тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга зид.
 
Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича берилиши мумкин. Бунинг учун транспорт воситаларининг эгалари доимий прописка қилинган жойидаги ҳудудий Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги органларига ариза билан мурожаат қилишлари керак.
 
Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш ставкалари энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдорида белгиланган.
 
“ЎзРТХБ” АЖ ОАВ вакиллари ва блогерларни тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрайди, дейилади хабарда.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *