1 июлгача ягона электрон рақамли имзо ишлаб чиқиши кузда тутилган

янв 10 / 2020

alt

Президент Ш,Мирзиёев кўплаб хизматлар учун электрон рақамли имзо талаб қилиниши одамларга қийинчилик туғдираётгани, айниқса, бу тадбиркорларнинг энг оғриқли нуқтаси эканини таъкидлади.

Электрон рақамли имзодан компьютер орқалигина фойдаланиш мумкин. Тадбиркор рўйхатдан ўтиш учун солиқ идораси калити, божхона ҳужжатлари учун божхона калити ва ҳисоб рақами билан ишлаш учун банкнинг электрон рақамли имзосини олиши шарт. Бу калитларни олиш учун ҳар бир идорага алоҳида-алоҳида бориб, уни харид қилиши,  муайян муддатда яна маблағ сарфлаб янгилаши керак.

Электрон ракамли имзо Ўзбекистон Республикаси Давлат солик кумитасининг Янги технологиялар илмий-ахборот маркази ва унинг худудий бошкармалари томонидан 2 йилга берилади.Электрон ракамли имзони якин атрофдаги туман Солик инспекцияси (ДСИ) да тулов асосида олиш мумкин. ЭРИ учун энг кам ойлик иш хакининг 10%микдорида тулов суммаси ундирилади.

Президент томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мутасадди ташкилотлар билан биргаликда электрон рақамли имзо талаб этиладиган хизмат турлари учун шахсни тасдиқлашнинг муқобил, хавфсиз ва содда усулларини жорий қилиш вазифаси қўйилди. Шу йил 1 июлгача ҳамма хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *