1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 33,52 млн кишига етди

июл 22 / 2019

alt

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 33523,6 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 % га ўсди. 
 
Шаҳар аҳолиси сони 16939,6 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16584,0 минг кишини ташкил этди.
 
Республика ҳудудлари кесимида энг кўп аҳоли сони Самарқанд вилоятида бўлиб, республика аҳолиси сонидаги улуши 11, Фарғона вилоятида 11,1 % ни, Қашқадарё вилоятида 9,7 % ни Андижон вилоятида 9,2 % ни ташкил этган. 
 
2019 йил январь-июнь ойларида доимий аҳоли сони 268,1 минг кишига кўпайган. Тирик туғилган чақалоқлар сони 347,4 минг нафарни ташкил этган. Бу даврда вафот этганлар сони эса 75,8 минг нафарга етди.
 
ФҲДЁ бўлимларида 104,2 мингта никоҳ тузилган ва 16,0 мингта ажралишлар қайд этилган.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *