1 мартдан инкасатор хизмати учун ҳақ буюртмачи томонидан тўланади

янв 17 / 2020

alt

Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган ўзгартиришларга (16.01.2020 й.) кўра 2020 йил 1 мартдан бошлаб, хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкка инкассатор орқали етказиб берилгани учун хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи томонидан тўланади.

(Ҳозирги тартибга кўра, инкассация хизмати харажатлари тижорат банклари томонидан қопланади).

Шунингдек, ички ишлар ходимларига имтиёзли шартда турар жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилишга узоқ муддатли ипотека кредити тижорат банкларнинг ўз маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобига берилганида кредитнинг фоиз ставкаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган битим бўйича белгиланади.

(Бугунги кунда фоиз ставкаси қайта молиялаштириш ставкасининг икки фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида белгиланади).

Қарор эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан сўнг кучга киради.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *