1 майдан Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортларида жетонлар жорий этилади

апр 28 / 2016

alt

Самарқанд вилоят ҳокими бу ҳақдаги қарорни имзолади, деб хабар беради "Зарафшон" газетаси.

Қарорга биноан, шаҳарда йўловчи ташувчи жамоат транспортида юриш йўлкира ҳақини пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этиш, унинг ҳаракатини назоратга олиш тартиби тўғрисида Йўриқномани ишлаб чиқилади.

Жетонлар сотилишини ташкил этиш учун шаҳар ҳудудида 13 та жетонларни сотиш шохобчалари ташкил этилади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *