1 октябргача импорт қилинган гўшт қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди

июл 17 / 2019

Картинки по запросу мясо импорт

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Маълумки, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.
 
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда импорт қилинган гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ҳамда уларнинг сўйиш маҳсулотлари ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *