10 августгача пойтахтнинг баъзи кўчалари ёпилади

июл 29 / 2019

alt

Бугун, 29 июлдан 2019-2020 ўқув йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди. 
 
Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар: 
 
– Юнусобод тумани Амир Темур кўчасидаги  “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуаси;
– Мирзо Улуғбек тумани Ниёзбек йўли кўчасидаги  олий ўқув юртлариаро спорт мажмуаси;
– Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасидаги Халқ истеъмол товарларининг кўргазма ярмарка савдоси республика маркази;
– Юнусобод тумани, Ифтихор кўчасидаги спорт мажмуаси;
– Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов шоҳ кўчасидаги “Ёшлик” спорт мажмуаси.
 
Кириш имтиҳонлари ўтказиладиган кунлар давомида пойтахтда автобуслар одатдаги ҳаракат жадвалидан бир соат олдин ҳаракатлана бошлайди. 
 
Бундан ташқари имтиҳонлар бўлиб ўтадиган муассалар атрофида йўлларнинг вақтинчалик  ёпилади. Яъни 29 июлдан 10 августга қадар соат тонгги 05.00 дан кечки 20.00 гача бўлган вақт оралиғида Юнусобод туманидаги ушбу кўчалар транспорт воситаларининг ҳаракати учун вақтинча беркитилади: Кўргазма, Кўрҳожиота, Ифтихор, Ниёзбек йўли.
 
Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *