12 соатлик қувонч: Ўзбекистонда Facebook ва YouTube яна ишламай қолди

янв 16 / 2019

alt

Ўзбекистонда Facebook ва YouTube яна ишламай қолди. 4 ойлик чекловлардан сўнг 15 январга келиб тармоқлар VPNсиз ишлаб кетганди. 

АКТ вазирлигидаги манба блокировка олиб ташланганини Газета.uz'га тасдиқлаганди, бу вақтинчами ёки бутунлай эканига ойдинлик киритмаганди.

Афсуски, орадан 12 соат ўтиб номаълум сабабларга кўра, яна бу сайтларга тўғридан-тўғри киришнинг имкони бўлмай қолди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *