14 март куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

мар 14 / 2019

alt

14 март куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан қуйида кўрсатилган кўчаларда йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳаракатланиш чекланадиган кўчалар рўйхатини:

Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми  соат 11:00 дан  18:00 гача;          

Олмазор кўчасининг Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан  18:00 гача;           

И.Каримов кўчасининг Олмазор кўчасидан Бунёдкор кўчасигача бўлган қисми соат 11:00 дан  18:00 гача;           

Қоратош кўчасининг Бунёдкор кўчасидан 1-шаҳар шифохонасигача бўлган қисми соат 11:00 дан  18:00 гача қисман ёпилади.      

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *