15 февралдан пойтахтда лицензиясиз таксичиларни аниқлаш учун рейд ўтказилади

фев 15 / 2016

alt

15 февралдан Тошкент бўйлаб лицензиясиз таксичилар фаолиятига чек қўйиш мақсадида ички ишлар бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» ходимларидан иборат 47 та гуруҳ иш бошлайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Лицензиясиз йўловчи ташиганлик учун жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 20 дан 100, юридик шахслар учун эса 50 дан 100 баробаригача жарима солинади. Агар бу ҳолат қайта такрорланса, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

4 ўринли лицензияли такси учун давлат божи йилига 75 доллар, 4 дан ортиқ ўринли такси учун эса йилига давлат курси бўйича 125 доллардан иборат. 

Лицензия олиш масаласида Тошкент шаҳар ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига мурожаат этиш лозим.

  • Мехмон
    04 март 2016, 19:01

    Лицензия олишнинг асосий шартлари ҳақида маълумотни қаердан олса бўлади?

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *