15 майгача республика бўйлаб ёзги об-ҳаво кузатилади

мая 13 / 2019

alt

15 майгача республика бўйича Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жануби-ғарбий ҳаво оқимлари кириб келиши ҳисобига ёғингарчиликсиз ёзги об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати шу кунларда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража илиқ атрофида бўлади. Бундай ҳарорат меъёрий қийматлардан ўртача 2-3 даражага юқори бўлади, деб хабар қилади Гидрометеорология хизмати маркази.
 
16-17 майда Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти ҳудудлари Каспий денгизи ҳудудларидан кириб келадиган нисбатан салқин ва нам ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Шу сабабли Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида шу кунларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
 
18 майда бу салқин ва нам ҳаво оқимлари республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади, бунинг натижасида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 
 
Ҳаво ҳарорати кечаси 15-20 даража атрофида бўлади, кундузи ҳарорат шу кунларнинг меъёрий қийматларигача пасаяди ва 25-30 даража атрофида илиқни ташкил қилади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *