18 май тонгги хабарлари

мая 18 / 2019

"Медеу"да қизни ҳожатхонада зўрлаган шахс ҳибсга олинди

alt

Олмаота шаҳар суди апелляция ҳайъати "Медеу" баланд тоғ яхмалаги ҳудудидаги ҳожатхонада қизнинг номусига тегишда гумон қилинувчига нисбатан эҳтиёт чорани ўзгартирди.

Sputnik Қозоғистон хабарига кўра, мазкур шахс илгари терговолди ҳаракатлари вақтида гаров эвазига озодликка чиқарилган.

Қайд этилишича, уни ҳибсга олишга муқаддам бир неча марта судлангани, хусусан, шунга ўхшаш жиноят содир этганлиги асос бўлган.

Гумон қилинувчи суд залида қамоққа олинган. Айни дамда судгача бўлган суриштирув ишлар ўз ниҳоясига етган.

Медеу жамоатчилик ҳожатхонадаги номусга тегиш ҳодисаси

Мазкур жирканч жиноят жорий йилнинг март ойида содир этилган. "НеМолчи" жамоатчилик фондининг раҳбари Дина Смаилованинг сўзларига кўра, қиз дугоналари билан жанжаллашиб қолади ва эрта тонгга яқин телефон ва пулсиз кетиб қолади.

Гумон қилинувчи қизни уйига элтиб қўйишни таклиф қилади. Ўшанда ёшлар танишиб олишади, эртаси куни эса у қизни сайрга таклиф қилади. Қиз ҳожатхонага йўл олганда йигит уни у ердан чиқишини пойлаб туради. Қиз у ердан чиқмоқчи бўлганида йигит уни куч билан ҳожатхонага хонасига киргизади. Ўз нафсининг қули бўлган йигит қизнинг номусини поймол қилади.

Жиноятчи оилали ва унинг учта фарзанди бор.

Бухорода Араб тилига ихтисослаштирилган мактаб очилади

alt

“Бухоро шаҳрида Араб тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини ташкил этиш тўғрисида” ҳукумат қарори умумий муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида Бухоро шаҳридаги 42–сонли умумий ўрта таълим мактаби негизида араб тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини ташкил этиш бўйича таклифига розилик бериш қайд этилган.  

"Мактабнинг асосий вазифалари:

- умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот ва педагогик технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда араб тилини чуқур ўқитилишини ташкил этиш;

- ўқувчиларда араб тилида мулоқот қилиш қўникмаларини шакллантириш ва уларни фан олимпиадаларида мунтазам иштирок этишларини таъминлаш;

- ўқувчиларда ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатни, ҳаётга қатъий ишонч ва қарашларни шакллантириш;

- Бирлашган Араб Амирликларидаги Ал-Нахаён мактабларининг тажрибасидан келиб чиқиб, араб тили ва адабиёти, маданияти, тарихи,  фанларининг ўқув режаларини Ўзбекистон умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ҳисобга олган ҳолда жорий этиш.

2020-2021 ўқув йилида Ихтисослаштирилган мактабнинг 5, 6, 7 ва 8-синфларига ҳамда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчи танлов асосида қабул қилинади”, - дейилган ҳужжатда.

Лойиҳада қайд этилишича, мактабга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили, адабиёт ва чет тили фанларидан тест синови ҳамда психологик-педагогик ташхисдан ўтказилади.

Тошкентда талаба 3-қаватдан йиқилиб тушгани бўйича расмий маълумот берилди

alt

Ижтимоий тармоқларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабасининг учинчи қаватдан йиқилиб тушганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Видеода тасвирланган воқеа бундан икки йил аввал, яъни 2017 йилнинг апрель ойи сўнгида институтнинг Гидротехника қурилиши факультети ўқув биноси ва Tошкент “International House” академик лицейи биноси ўртасидаги ҳудудда содир бўлган, дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарида.

Мазкур факультетнинг ўша вақтдаги 4-курс талабаси Ё. Азамат лицей ҳовлисида ўзаро гаплашиб турган танишлари ёнига тезроқ етиб бориш мақсадида катта танаффус эканидан фойдаланган ҳолда дўстлари ёрдамида учинчи қаватдан тушмоқчи бўлиб эҳтиётсизлик қилади. Ва натижада йиқилиб тушади, Ё. Азаматга ҳеч қандай жиддий тан жароҳати етмайди.

Мазкур воқеа ўша вақтда Гидротехника қурилиши факультети талаблари билан муҳокама қилинади, талабанинг ота-онаси билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилади. 

Қашқадарёда "Тико" ёниб кетди

alt

2019 йилнинг 16 май куни соат 20:48да Қашқадарё вилояти Косон туманидан ўтувчи “Косон-Чироқчи” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Т.Б. бошқарувидаги “TICO” русумли енгил автомобилида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Ёнғин хавфсизлиги бўлимининг диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига етиб борган 1 та ёнғин ўчириш бўлинмасининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин бартараф этилган. Ёнғиндан енгил автомобили тўлиқ ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғинни тахминий сабаби мотор қисмидаги электр симларида қисқа туташув.

Ўзбекистон миллий павильонда American Film Market ташкилотчилари билан учрашув бўлди

alt

Marche du Film кинобозорида Ўзбекистон миллий павильонда American Film Market нуфузли кинобозори ташкилотчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий кинокомиссия матбуот хизмати хабар қилди.

Унда АҚШнинг Санта Моника шаҳрида бўлиб ўтадиган бутунжаҳон киноярмаркасида Ўзбекистонни илк бор кинолокация ва қўшма кинолойихалар учун ҳамкор сифатида тақдим этилииши бўйича келишувга эришилди.

Ушбу кинотадбирда ҳам энди Ўзбекистоннинг ушбу йўналишлардаги салоҳиятини намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон миллий павильони очилиши кутилмоқда.

alt

Ўзбекистон делегатлари, шунингдек, Канада павильонида бўлиб, Торонто халқаро кинофестивали доирасидаги кинобозорда қатнашиш учун музокара олиб бориб, келишувга эришди. Торонто фестивалида ўзбекистонлик ёш киноижодкорларнинг қисқа метражли фильмлари билан иштирок этиши ҳам муҳокама қилинди

Ўзбекистон павильони Берлин халқаро кинофестивали доирасидаги Европа киномаркети ташкилотчиси Йоҳанна Дет билан кўришиб, нуфузли фестивалнинг 70- юбилей сони доирасида янада самарали ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниб, шартнома тузиш ишлари бошланди.

Шу йил Канн фестивалининг бош соврини учун 13 та мамлакатдан 21 та фильм кураш олиб боради.

Тайлоқда профилактика инспектори 60 минг доллар билан ушланди

alt

15.05.2019 йил соат 12:40 ларда Тайлоқ туман ИИБ ҲПБ ИИО профилактика катта инспектори А.С. 420-сонли милиция таянч пунктидаги хизмат хонасида фуқаро Н.М.дан туман ҳокимининг бинога бўлган эгалик қилиш ҳақидаги қарорини чиқартириб бериш эвазига олдиндан келишилган 70 минг АҚШ долларидан 60 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё» маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан 15.05.2019 йилда вилоят прокуратураси томонидан А.С.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Германиянинг “Lilium” компанияси томонидан ишлаб чиқилган дунёдаги биринчи учувчи таксилар синовдан муваффақиятли ўтди.

Учар такси хизмати йўлга қўйилди

alt

BBC хабарига кўра, беш йўловчига мўлжалланган қурилма электр энергияси қувватида соатига 300 километр тезликда ҳаракатланади. Қурилманинг бир тўлиқ энергия қуввати бир соатлик парвозга сарфланади.

Унинг парвози 36 та электромоторнинг ҳаракат кучи асосида амалга ошади. 

Бундан аввал бир қанча компаниялар томонидан шунга ўхшаш учар таксилар кашф қилинган эди. Улар “Lilium” учар таксиларидан ўз бортига икки кишидан ортиқ йўловчини сиғдира олмаслиги билан фарқланарди. 

– Аэротаксининг янги ва самарали хизматга лойиқ турини кашф этишда кўп сонли йўловчиларни сиғдира олиш имкониятини изладик, – дейди лойиҳанинг ижрочи директори Дэниел Виганд. Шунингдек, келгусида ҳаво таксисининг мукаммал турини юкхона билан жиҳозлашни режа қилмоқдамиз.

Компания ушбу тур ҳаво кемаларини 2020 йилларнинг ўрталарига бориб оммавий ишлаб чиқаришни, ушбу янгилик билан дунёнинг бир неча ривожланган мамлакатларида учар таксилар парвози тизимини жорий этишни режа қилган.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *